COVID-19: Эмланганлар сони касалланганлар сонидан ошиб кетди

COVID-19: Эмланганлар сони касалланганлар сонидан ошиб кетди

Дунё бўйлаб биринчи марта коронавирусга қарши эмланганлар сони юқтирганлар сонидан ошиб кетди. Маълумотларга кўра, дунёда 105,1 миллион киши аллақачон эмланган, пандемия бошланганидан бери эса таҳминан 103,9 миллион кишида коронавирус аниқланган- дея хабар бермоқда "Human.uz".

Аксарият эмлашлар  АҚШда ўтказилган (33,7 миллион киши). Бу ўзига хос рейтингда иккинчи ўринни Буюк Британия банд этиб турибди. Хориждаги ҳудудлар, Канал ороллари ва Ман оролини ҳам ҳисобга олган ҳолда умумий 10,2 миллион киши эмланган. Исроилда 5,05 миллион киши эмланганлиги билан ушбу давлат учинчи ўринни эгаллаган.