COVID-19: касалликнинг илк кунидан антибиотик ва вирусга қарши воситаларни қабул қилиш тўғрими?

COVID-19: касалликнинг илк кунидан антибиотик ва вирусга қарши воситаларни қабул қилиш тўғрими?

Бугун АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши штаб аъзоси Ҳабибулла Оқилов иштирокида брифинг ўтказилди. Унда коронавирус инфекциясини даволаш ва касалликни олдини олиш бўйича саволларга жавоб қайтарилди.

— Ижтимоий тармоқларда коронавирус инфекциясини уй шароитида даволаш бўйича ҳар хил протоколлар фаол тарқатилмоқда. Уларда касалликнинг дастлабки кундан антибиотиклар ва вирусга қарши воситаларни қабул қилиш тавсия этилмоқда. Шу тўғрими? 

— Ижтимоий тармоқлардаги ва бошқа манбаладаги тавсияларга асосланиб уй шароитида антибиотик ва вирусга қарши дориларни қабул қилишдан йироқ бўлиш лозим.Афсуски, ҳозирда коронавирус инфекциясининг специфик давоси йўқ. Ковидга таъсири исботланган бирорта дори воситаси йўқ. 

Шунинг учун касалликнинг дастлабки кунидан антибиотик ва вирусга қарши воситаларни истеъмолига эҳтиёж йўқ. Уларнинг фойдаси бўлмайди, аксинча зарари бўлиши мумкин.

Касалликнинг симптомсиз ёки енгил турлари дори воситаларисиз ҳам тузалиши мумкин.