COVID-19 пандемиясининг иккинчи йилида қурбонлар янада кўп бўлиши мумкин

COVID-19 пандемиясининг иккинчи йилида қурбонлар янада кўп бўлиши мумкин

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг таъкидлашича, COVID-19 пандемиясининг иккинчи йилида қурбонлар сони биринчи йилга қараганда кўп бўлиши мумкин.

"COVID-19 ҳозиргача 3,3 миллион кишининг ҳаётига зомин бўлди. Биз пандемиянинг иккинчи йилига ўтдик, бу йил аввалги йилга қараганда ҳам кўп қурбонлик берилиши мумкин. Инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолишнинг бирдан-бир йўли – вакцинацияда бирлашиш ва жамоатчилик соғлиғи соҳасида кўриладиган чоралардир", — деди ЖССТ бош директори матбуот анжуманида.

ЖССТдан маълум қилинишича, фақат эмланиш билан вирус тарқалишининг олдини олиб бўлмайди. Чунки эмланган одамлар ҳам касалланиши мумкин, аммо уларга унчалик оғир бўлмаган формадаги вирус юқиши мумкин. Чекловларни юмшатиш ёки ниқоб тақиш тартибини бекор қилиш мамлакатда эмланганлар сонига эмас, балки COVID-19 тарқалиши даражасига асосланиши керак, дейилади хабарда.