COVID-19нинг "яқин қўшниси" аниқланди

COVID-19нинг

Биофизиклар инсон организмида янги коронавирусга ҳужайраларнинг ҳимоя мембранасини енгиб ўтишга ва ичкарига киришга кўмаклашадиган молекулаларга эга "бешинчи устун" борлигини аниқлашди. Бу ҳақида “Pxys.org” хабарига таяниб "Aniq.uz" ёзмоқда.Тадқиқот муаллифларидан бирининг таъкидлашича, вирус инсон ҳужайраларини "очиш” ва кейин ичкарига кириб, ривожланиш учун холестериндан фойдаланади.

Маълум қилинишича, илмий иш давомида шифокорлар томонидан холестеринни камайтирувчи дори-дармонлар тавсия қилинган беморларнинг инфексияни енгил ўтказишлари аниқланган.