CОVID-21 пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

CОVID-21 пайдо бўлгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди

Вирусология институти директори, профессор Эркин Мусабаев коронавируснинг янги шакли, CОVID-21’нинг пайдо бўлгани тўғрисида тарқалган хабарларга изоҳ берди.

Унинг сўзларига кўра, CОVID-19 инфекцияси янги штаммлари пайдо бўлса ҳам, CОVID-21 вируси пайдо бўлгани ҳақидаги баёнот нотўғри. Вакцинация CОVID-19’нинг барча штаммларидан ҳимоя қилади, хавф гуруҳидаги одамлар касал бўлиб тузалган бўлса ҳам эмланиш зарур ҳисобланади. Ҳозирги кунда коронавируснинг клиник белгиларида ўзгаришлар юз берди, яъни йўтал ва иситманинг кам намоён бўлган, аммо бўғимларда катта оғриқ белгиларига эга беморлар сони ортди.

Қайд этилишича, Зангиота касалхонасидаги беморларнинг таҳлиллари коронавирус инфекцияси оқибатларидан ўлиш ҳолатлари ошмаганини кўрсатган. ПЗР-тест ёрдамида коронавирусни аниқлаш имконсиз бўлиб қолди, дейиш ноўрин, чунки аввал ҳам димоғда вирусни аниқлашда 30 фоизлик хатоликка йўл қўйилган эди.

«Коронавирус инфекциясини даволаш бўйича бир йиллик тажрибадан келиб чиқиб, Ўзбекистонда даволаш протоколи тузилиб, амалда унинг юқори самарадорлиги исботланди. Касаллик йўқолмади, биз у билан яшашга, яъни ниқоб тақишга, ижтимоий масофани сақлашга, қўллар гигиенасига риоя қилишга одатланишимиз керак», — дейди профессор.