Cудланганлик ҳолати қачон олиб ташланади?

Cудланганлик ҳолати қачон олиб ташланади?

Шахснинг судланганлик ҳолати қуйидаги пайтларда тугалланади:
 
- шартли ҳукм қилинганларга нисбатан – синов муддати тугаган кундан бошлаб; 

- мажбурий жамоат ишлари, хизмат бўйича чеклаш ёки интизомий қисмга жўнатиш тарзидаги жазоларини ўтаб чиққач; 

- жарима жазоси ижро этилган кундан кейин, шунингдек муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки ахлоқ тузатиш ишлари жазолари ўталганидан кейин – 1 йил ўтгач; 

- озодликни чеклаш жазоси ўталганидан кейин – 2 йил ўтгач; 

- 5 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 4 йил ўтгач; 

- 5 йилдан ортиқ, лекин 10 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 7 йил ўтгач; 

- 10 йилдан ортиқ, лекин 15 йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ўталганидан кейин – 10 йил ўтгач. 

Меҳнат кодексига кўра, муқаддам судланган шахсларни ишга қабул қилмаслик, (бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно), ёхуд шахсларни уларнинг яқин қариндошлари судланганлиги муносабати билан ишга қабул қилмаслик мумкин эмас.