Даҳшат! Коронавирусдан вафот этганларнинг жасадлари кўчада ёқиб юборилмоқда

Даҳшат! Коронавирусдан вафот этганларнинг жасадлари кўчада ёқиб юборилмоқда

Ҳиндистонда COVID-19 билан касалланишнинг рекорд даражадаги янги ҳолатлари аниқланмоқда. Кунига 360 мингдан ортиқ кишида вирус қайд этилиб, 3 минг киши вафот этмоқда деяхабар берди TJ.

Расмий статистик маълумотларга асосан, ҳозирда касалланиш ҳолатларнинг умумий сони деярли 17 млнга, ўлимлар сони эса 192 мингга етган.

Даҳшат! Коронавирусдан вафот этганларнинг жасадлари кўчада ёқиб юборилмоқда

Фото:Hindustan Times

Reuters маълумотларига кўра, касалхоналар ётоқлар ва кислород тугаганлиги сабабли беморларни қабул қилишдан бош тортмоқда. Шаҳарларда ўликлар шунчалик кўпки, уларнинг жасадларини кўчада ёқишга тўғри келмоқда.

Крематорий ишчиси The Guardian`гахабар беришича, кўчалар ҳудди уруш кетаётган манзарага ўхшайди.