Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?

Дам олиш кунлари бутун мамлакатимиз ҳудудига Туркманистондан яна иссиқ ва қуруқ ҳаво оқими киришни бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар қилди.

Республика ҳудудининг катта қисмида об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлади, фақат айрим тоғолди ва тоғли жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Кундузги ҳарорат 37-40 даража атрофида бўлади, жанубда 42 даражагача кўтарилади, бу ёзнинг шу даври хос бўлган меъёрий қийматлардан 2-4 даражага юқоридир.