Дам олиш кунлари салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари салқин ҳаво бўлиши кутилмоқда

Кеча, 8 июль куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига Кавказдан антисиклон таъсири остида салқин ҳаво оқимлари кириб келди, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Маълум қилинишича, бугун бу жараён республиканинг марказий ҳудудурига ҳам ўз таъсирини кўрсатади. Тошкент вилоятида кечга томон қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши эҳтимоли бор. 

Ўзбекистондан салқин ҳаво фронтлари ўтиши оқибатида баъзи жойларда шамолнинг тезлиги 15−20 м/с гача кучайиши мумкин. Бугун ва эртага чангли бўрон билан бирга 25−30 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Дам олиш кунларида нисбатан салқин ҳаво оқимлари республиканинг барча ҳудудларини бутунлай қамраб олади. Ҳаво ҳарорати кечалари +20…+25 даража, кундуз кунлари +32…+37 даража, жанубда баъзи жойларда +39 даражагача атрофида бўлиши кутилмоқда.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши эҳтимоли бор.