Damas ва Labo автомобилларининг янгиланган моделларининг нархлари эълон қилинди

Damas ва Labo автомобилларининг янгиланган моделларининг нархлари эълон қилинди

“UzautoMotors” АЖ компанияси  бозор эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Дамас автомобилининг тўрт ўринли модификациясини (ўриндиқлар учинчи қаторисиз) ва  борт қанотларисиз Лабо моделларини ишлаб чиқаришни бошлаганини маълум қилди.

Мазкур автомобиллар ўрта ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарилмоқда.

Автомобиллар учун шартномани 2021 йил июль ойининг  бешинчи санасидан эътиборан компаниянинг расмий дилерларидан олиш мумкин.

Янгиланган автомобиллар харидорларга қуйидаги нархларда тақдим этилмоқда:

Дамас – 77 790 000 сўм.

Лабо – 76 891 000 сўм.