Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Дамас»да йўловчи ташишга рухсат берилди
30.01.2021 09:42,  
317

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакилнинг таклифи билан «Дамас» русумли (ва бошқа барча) автотранспорт воситасида йўловчи ташиш фаолиятига махсус комиссия томонидан рухсат берилади. Бу ҳақда Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссиясининг йиғилиши баёнида маълум қилинган. 

Таъкидланишича, бунда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ҳамда республика махсус комиссияси томонидан белгиланган санитария-эпидемиологик тартибларга қатъий риоя қилиш сўралади.

Коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида 2020 йил 22 мартдан Тошкент шаҳрида жамоат транспортларига қўйилган вақтинчалик тақиқ 23 мартдан бошлаб қатор вилоятларда ҳам турли шаклларда амал қила бошлаганди.

Масалан, вилоят ҳокимининг фармойиши билан, 23 мартдан бошлаб, вилоят ҳудудида йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи, мулкчилик шаклидан қатъий назар «Дамас» русумли автотранспорт воситаларининг Наманган шаҳри ҳудудида ҳаракатланиши вақтинчалик тўхтатилади.

Тошкент вилояти махсус комиссиясининг топшириғига мувофиқ, 2020 йилнинг 15 сентябридан бошлаб Тошкент вилояти ҳудудида йўналишли такси йўналишларида «Дамас» русумли енгил автомобиллар қатновини қайта тиклашга рухсат берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан