«Дарахт экилмаган, шунчаки тиқиб қўйилган» — президент Шайхонтоҳурдаги ҳолатни танқид қилди

«Дарахт экилмаган, шунчаки тиқиб қўйилган» — президент Шайхонтоҳурдаги ҳолатни танқид қилди

«Дарахт экиб қўйилган, лекин дарахт кўчатини бунақа тарзда экишни менсимаслик дейиш мумкин. Номига тиқиб қўйилган. Давлат нима учун дарахт кўчатларига шунча пул берди? Текин келмаяпти ҳеч нарса.

Нимага бир жойда 5-синф, бошқа жойда 11-синф ёзилган? Нима учун маҳаллалар ҳафтада бир кун ўзи яшайдиган уй атрофини йиғиштиришга чиқмайди? Бир қаватда ёки битта ҳовлида қанча одам бор?

Бугун биз кўрган маҳаллада ҳолатда бир йилда бир марта ҳам қаралмаган. Қандай қилиб шу ҳолда жонажон юртимизда катта марраларга юришиш мумкин.

Жамоатчилик назорати керак бизга. Шайхонтоҳур катта туман. Бошқа туманларга намуна бўлиш керак», деди Президент.