Дарсга кеч қолган ўзбекистонлик талаба коронавирус тестини сохталаштирди

Дарсга кеч қолган ўзбекистонлик талаба коронавирус тестини сохталаштирди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаcи коронавирус тестини сохталаштирди. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Ахборот хизмати «Халқ сўзи»га маълум қилди.

«Талаба COVID тестини «подделка» қилган. Дарсга кечга қолиб, хусусий поликлиникадан маълумотнома сифатида олиб борган.
Ходимларимиз томонидан эпидемиологик суруштирув ўтказилганида маълумотномани талабанинг ўртоғи сохталаштиргани аниқланган
», дейди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакили.

Қайд этилишича, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходимлари томонидан эпидемиологик суруштирув ўтказилди. Суруштирув натижасида ушбу маълумотнома сохта эканлиги аниқланди. Маълумотнома берган клиникага мурожаат қилинганда, унинг сохта эканлиги ёзма тарзда тасдиқланди.