Давлат имтиҳонидан ўта олмаган талабаларга имтиҳонни йилига 2 марта қайта топширишга рухсат берилади

Давлат имтиҳонидан ўта олмаган талабаларга имтиҳонни йилига 2 марта қайта топширишга рухсат берилади

Адлия вазирлиги томонидан Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди.

Унга кўра, якуний давлат аттестация синовидан ўта олмаган шахс кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) ўз аризасига мувофиқ,  2 мартагача имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга бўлади.

Олдинги тартиб бўйича битирувчи якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган тақдирда, кейинги йилларда қайта топшириш ҳуқуқига эга эди.