Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат солиқ қўмитаси тадбиркорларга эслатма билан чиқди
21.08.2022 01:49,  
364

Тадбиркорлик субъектларининг кўп сонли мурожаатларини инобатга олган ҳолда "Солиқчи-кўмакчи" тамойили асосида такроран 2022 йилнинг ўтган даври учун шу йил 23 августга қадар my.soliq.uz орқали касса чекларини таҳрирлашга рухсат берилади

Харид суммасининг 1 фоизи қайтарилган (кешбек) чеклар бунда мустасно.

Чек қандай таҳрирланади?

My.soliq.uz сайтидаги солиқ тўловчининг шахсий кабинетида "ЮШ онлайн-НКМ ва виртуал касса маълумотлари" саҳифасидан "Таҳрирлаш" бўлими танланади.

Таҳрирлашда тузатилган (янгиланган) маълумотлар киритилиши керак:

– маҳсулот номи;

– миқдори;

– суммаси;

– ҚҚС;

– Маҳсулотлар ва хизматлар идентификация коди (МХИК);

– ўлчов бирлиги;

– комитент СТИРи.

Шундан сўнг ҳолат юзасидан тушунтиришни илова қилиш кифоя.

ЭслатмаҚҚС ҳисоблашда тийин нуқта орқали киритилади, чек суммаси ўзгармаган тақдирда автомат тарзда қабул қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан