Номаълум шахслар томонидан Telegram'да Давлат статистика қўмитаси логотипидан фойдаланиб, расмий манба сифатида қўмита номини кўрсатган ҳолда қонунга зид равишда алоҳида канал ташкил этилган. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар қилади.
Хабарда айтилишича, унда расмий маълумотлар ва бошқа манбалар маълумотлари ўзгартиришлар киритилган ҳолда эълон қилиниб борилмоқда. Натижада расмий статистик маълумотлар нотўғри талқин қилиниб, муаллифлик ҳуқуқи бузилиши ва фойдаланувчиларни ҳақиқий ахборот ресурсидан чалғитиш ҳолати кузатилмоқда.
Давлат статистика қўмитасининг расмий Telegram канали (https://t.me/uzstatistika) 2017 йилнинг сентябрида очилган бўлиб, идора янгиликлари, шунингдек, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожланишига доир долзарб таҳлилий ва статистик маълумотлар эълон қилиб борилади, дея таъкидланади қўмита хабарида.