Давлат тест маркази бўлажак талабаларни огоҳлантирди

Давлат тест маркази бўлажак талабаларни огоҳлантирди

Ижтимоий тармоқларда турли ўқув марказлари томонидан Давлат тест маркази билан ҳамкорликда тест синовлари ўтказилиши, тест топшириқлари 100 % Давлат тест маркази экспертлари томонидан тузилганлиги ва кириш имтиҳонларида тушиши мумкинлиги ҳамда хизмат нархи 55 000 сўмни ташкил этиши ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда. Давлат тест маркази бу каби хабардарни рад этди.

"Ижтимоий тармоқларда эълон қилинаётган бундай хабарлар бутунлай нотўғри эканлигини маълум қиламиз",–дейилади ДТМ хабарида.

Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган диагностик тест синовлари Давлат тест маркази ва унинг ҳудудий бўлимларида ҳар пайшанба куни 2 сменада ташкил этилади ва хизмат нархи 15 000 сўмни ташкил этади.

Диагностик тест синовлари учун рўйхатга олиш Давлат тест марказининг интерактив хизматлар портали (my.dtm.uz сайти) орқали амалга оширилади.