Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат тест маркази кириш имтиҳонларини ўтказишдаги режалар ҳақида маълумот берди
3.07.2021 14:51,  
183

Давлат тест маркази матбуот котиби Орзиқул Бобоев кириш имтиҳонларини ўтказиш тартибига киритилган ўзгартириш ҳақида абитуриентларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Бобоевнинг сўзларига кўра, олдинлари битта таълим йўналиши бўйича тест натижаларига кўра, шартнома асосида, иккинчисида эса грант асосида қабул қилинган бўлса, абитуриент биринчи йўналишда — шартнома асосида ўқишга мажбур эди. 2021 йилдан бошлаб энди икки босқичда кўрилади: биринчисида — абитуриент агар давлат бюджетида ўқишни танласа, танлаган бешта йўналишининг грант бўйича ҳар биттаси қараб чиқилади. Шундан кейингина, шартнома бўйича қараб чиқилади.

Имтиҳонларга тайёргарлик иккита сценарий бўйича амалга ошиши мумкин. Биринчиси — Махсус комиссия пандемия сабаб тестларни ёпиқ биноларда ўтказишни тақиқласа, имтиҳонларни очиқ майдонларда ташкил этиш. Ҳозирда 65 та очиқ майдон ва стадионларда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Иккинчи сценарий бўйича эса кенг сиғимли ёпиқ бинолар тайёрланяпти. Давлат тест маркази ҳисоб-китобига кўра, 10 июлга қадар 96 та бино тайёр бўлиши керак.

Шунингдек, кузатув камералари сони оширилади ва онлайн-трансляция учун камералар ўрнатилади. Бундан ташқари, ҳар бир гуруҳга овоз ёзишга қодир стационар ва 360 даража бурила оладиган камералар ўрнатилади.

Абитуриентлар онлайн рўйхатдан ўтади. 2021 йилда «My.dtm.uz» ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портал орқали ҳужжатларни топшириш ва рўйхатдан ўтиш мумкин.

Маълум қилинишича, ўтган йилгидан фарқли ўлароқ, 2021 йилда имтиҳонларни ихтисослашган иккита фан бўйича имтиҳон топшириш белгиланган.

Кириш имтиҳонлари бешта фан бўйича бўлади, уларнинг учтаси мажбурий — она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика. Ва яна иккита фан танланган мутахассислик бўйича. Бешта фандан тестларни ишлашга 3,5 соат вақт ажратилади.

Абитуриентлар имтиҳон топширганининг эртаси куни ўзларининг шахсий кабинетлари орқали тест натижаларини билиши мумкин. Ўқишга кирган ёки кирмагани тўғрисида маълумот бутун республика бўйлаб тест синовлар якунганидан кейин, бир ҳафта ичида эълон қилинади.

Давлат тест маркази Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар Иттифоқи ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги билан ҳамкорликда жамоатчилик кузатувчилари сифатида идора вакилларини жалб этишни бошлаб юборган. Яъни назорат ДТМга боғлиқ бўлмаган шахслар томонидан амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 20 июндан ОТМларга онлайн қабул бошланган ва қабул квоталари тасдиқланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан