Давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди

Давлат тилида маркировкаланмаган товарга мувофиқлик сертификати берилмайди

Президент қарори (ПҚ–4594-сон, 11.02.2020 й.) билан “Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш ҳамда божхона-тариф жиҳатдан тартибга солиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга қўшимча киритилди.

Киритилган қўшимчага кўра, 2020 йил 1 августдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича импорт қилинадиган истеъмол товарларининг айрим турлари (истеъмол қадоқларига эга бўлмаган товарлардан ташқари) ишлаб чиқарувчи томонидан Ўзбекистоннинг давлат тилида (лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида) маркировка қилинмаган тақдирда, мазкур товарларга мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш тақиқланади (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно).