Давлат хизматлари агентлигига янги раҳбар тайинланди

Давлат хизматлари агентлигига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 29 июлда қабул қилинган қарорига биноан Улуғбек Исломович Муҳаммадиев Давлат хизматлари агентлиги директори этиб тайинланди.

У.Муҳаммадиев 1977 йил 23 февралда Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида туғилган. Ўзбекистон Миллий университети (тадбиқий математика ва ҳуқуқшунослик йўналишлари), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (халқаро муносабатлар йўналиши)ни тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1999 йили Ўзбекистон Миллий университетининг ўқув бўлими инспектори вазифасидан бошлаган. 

У. Муҳаммадиев 2018 йил 26 августдан буён Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлаш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган эди.