Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








"Давр банк"дан 15 миллиард сўмни "ухлатиб кетган" шахслар ушланди
3.08.2022 14:23,  
321

Қайд этилишича, 2022 йил 7 июль куни 1976 йилда туғилган С.Ш. ўзининг жиноий шериклари билан ўзаро тил бириктириб, Тошкентнинг "Давр банк" ХАТБ тизимига рухсатсиз кириш орқали 15 миллиард сўм миқдордаги пулларни ўзининг жиноий шериги 2000 йилда туғилган Н.Ш.нинг номига очилган пластик карталарга ўтказган.

Сўнг Н.Ш. ушбу пулларнинг 11 453 244 343 сўм миқдорини ноқонуний ўзлаштирган. Ечиб олинган пуллар жиноий гуруҳ аъзолари ўртасида тақсимланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми "а" банди (жуда кўп миқдорда ўғрилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ томонидан олиб борилган тезкор тергов ҳаракатлари натижасида 11 нафар фуқаро гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси танланган. Шунингдек икки нафар гумонланувчилар 1986 йилда туғилган У.С. ҳамда 1988 йилда туғилган А.Э.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Олдинроқ, хакерлар “Даврбанк”дан 15 миллиард сўмни ухлатиб кетишгани ҳақида хабар берган эдик.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан