Даврон Файзиев: "Элдорни тушир, Баллардини"

Даврон Файзиев:

Европа топ чемпионатларидаги ўзбек футболчиси Элдор Шомуродов учун бугун муҳим кун. Биласиз у иккита ўйиндан бери гол урмоқда. Бугун Женоа ўз майдонида Сассуоло билан ўйнайди. Давиде Баллардини кўраётгандир Элдор ёниб турганини. Серияда кетяпти. Асосийда туширса керак. Женоа биринчи даврада Сассуолога 1:2 ютқазган, Шомуродов ягона голни урган.

Женоа ҳали А Серияда қолишни таъминлагани йўқ. Очколар зарур. Тан олиш керак бугунги рақиб кучли. Сассуоло Европа лигаси йўлланмаси учун Рома билан жанг қиляпти. Даража юқорироқ. Ана шундай ўйинларда амалга оширилган ассист ёки голнинг қиймати анча баланд бўлади ва Элдорнинг кейинги мавсумдаги фаолиятига ижобий таъсир қилади. Омад!