Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Даврон Файзиев: Моуриньо имкон берса Шомуродов оқлайди
15.05.2022 18:12,  
94

А Серия 37-турида "Венеция" - "Рома" учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилди. Дастлаб, илк дақиқадаёқ мезбонлар футболчиси Окереке ҳисобни очди. 76-дақиқада ҳамюртимиз Элдор Шомуродов гол уриб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди.

Учрашувдан сўнг таниқли шарҳловчи Даврон Файзиев телеграмдаги саҳифасида мураббий Шомуродовга имкон бериш кераклиги ҳақида фикр билдирди

Италия А сериясида "Рома" "Венеция"ни қабул қилди. Ўйиннинг 60-дақиқасида ҳисоб 0:1 бўлиб турганда Элдор Шомуродов захирадан майдонга тушди. 76-дақиқада Шома супер-пас билан Пеллегринини бирга-бир чиқариб юборди, дарвозабон қутқарди. Қайтган тўпни Элдор кучли зарба билан дарвозага жойлади, 1:1. Бир очко ва дурангдан сўнг "Рома" жадвалда 6-ўринни эгаллаб турибди.

Италия чемпионати тугашига бир тур қолди ва уни "Рома" меҳмонда "Торино" билан ўтказади. "Венеция"га қарши "Рома"нинг охирги уй ўйини эди ва Шомуродовнинг "Олимпико"даги мавсум якунида гол ургани жуда яхши бўлди. Бу ўзбек ҳужумчисининг "Рома"даги умумий бешинчи голи.

26 май куни "Рома" шунингдек, Конференциялар лигаси финалида "Фейеноорд"га қарши ўйнайди. Учрашув 26 май куни Албанияда ўтказилади. Моуриньо имкон берса Шома оқлайди, - деди шарҳловчи.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан