Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Давлат статистика қўмитаси бозорлардаги нарх-наво бўйича ўз маълумотини эълон қилди
19.09.2019 15:37,  
228

Давлат статистика қўмитаси томонидан мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорларида 2019 йил 17 сентябрь куни ўтказилган кузатув натижалари бўйича алоҳида турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал-максимал нархлари маълум бўлди.

Мол гўшти (лаҳм гўштидан ташқари) 32 000 сўмдан 55 000 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, 1 кг мол гўштининг (суяксиз гўштидан ташқари) минимал нархи Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да қайд этилган (32 000 сўм). Мол гўштининг максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори», «Олой деҳқон бозори», «Қўйлиқ деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (55 000 сўм).

Қўй гўшти 34 000 сўмдан 60 000 сўмгача (кг)

Қўй гўштининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори»да (34 000) сўмдан рўйхатга олинган. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (60 000) сўмдан кузатилди.

Картошка 1 200 сўмдан 4 000 сўмгача (кг)

Олиб борилган кузатув натижаларига кўра, картошканинг минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Фарҳод деҳқон бозори»да (1 200 сўмдан), максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (4 000 сўм) қайд этилди.

Пиёз 1 000 сўмдан 3 500 сўмгача (кг)

Кузатув натижасига кўра, пиёз маҳсулотининг минимал нархлари Жиззах шаҳрининг «Жиззах марказий деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да (1 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархлари эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (3 500 сўм).

Сабзи 1 500 сўмдан 6 000 сўмгача (кг)

Сабзи маҳсулотининг минимал нархи кузатув натижасига кўра Нукус шаҳрининг «Нукус деҳқон бозори», Наманган шаҳрининг «Наманган Чорсу деҳқон универсал бозори»да (1 500) сўмдан қайд этилган. Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да (6 000) сўмдан кузатилди.

Тухум 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача (10 дона)

Тухум маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Самарқанд шаҳрининг «Сиёб деҳқон бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори»да кузатилди (5 000 сўм). Максимал нархи эса Тошкент шаҳрининг «Миробод деҳқон бозори»да қайд этилган (10 000 сўм).

Гуруч 5 700 сўмдан 18 000 сўмгача (кг)

Гуруч маҳсулотлари кузатув натижаларига асосан, минимал нарх Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори»да (5 700 сўмдан), максимал нарх эса Тошкент шаҳрининг «Олой деҳқон бозори», «Миробод деҳқон бозори»да кузатилди (18 000 сўм).

Ўсимлик ёғи 8 000 сўмдан 13 000 сўмгача (1 л.)

Ўсимлик ёғи маҳсулотлари кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (8 000) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Навоий шаҳрининг «Саховат бозори», Тошкент шаҳрининг «Эски жўва деҳқон бозори» ва «Қўйлиқ деҳқон бозори»да (13 000) сўмдан кузатилди.

Шакар 4 850 сўмдан 6 500 сўмгача (кг)

Шакар маҳсулоти кузатув натижасига кўра, минимал нархи Тошкент шаҳрининг «Фарҳод деҳқон бозори»да (4 850) сўмдан кузатилди. Максимал нархи эса Андижон шаҳрининг «Янги бозор деҳқон бозори», Термиз шаҳрининг «Термиз шаҳар деҳқон озиқ-овқат бозори», «Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори»да (6 500) сўмдан кузатилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан