Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётганда ушланди

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик оғзида 951 грамм олтин яшириб ўтаётганда ушланди

10 сентябрь куни икки нафар Ўзбекистон фуқароси Деҳли халқаро аэропортида божхона ходимлари томонидан ҳибсга олинган. Бу ҳақда India Today нашри хабар қилди.

Хабарга кўра, уларнинг оғиз бўшлиғидан 951 грамм олтин топилгани ва тегишли органлар томонидан мусодара қилинган.

«Божхона ходимлари тинтув пайтида Ўзбекистон фуқаролари оғиз бўшлиғидан тишлар ва металл занжир шаклидаги жами оғирлиги 951 грамм бўлган олтин ва олтин қимматликлари топилганини қайд этган», — дейилади хабарда.

Фото: Муниш Чандра Пандей / India Today

Ҳар иккала шахс Дубай рейси билан учиб келган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, ўтган ойда ҳам икки нафар ўзбекистонлик Деҳлидаги Индира Ганди халқаро аэропортида қиймати 10 млн рупияга (тахминан 1,45 млрд сўм) тенг бўлган олтин қимматликларини ноқонуний ташишда гумонланиб, божхона ходимлари томонидан қўлга олинган эди, дея қўшимча қилмоқда India Today.