Деҳли ва Тошкент ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Деҳли ва Тошкент ўртасида мунтазам авиақатновлар йўлга қўйилади

Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам қатновларни бажариш учун рухсатнома олди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ҳукуматлари ўртасидаги ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида "Ўзавиация" агентлиги томонидан Ҳиндистоннинг Air India авиакомпаниясига 2021 йил 25 июнда 

11-К сонли рухсатнома берилди.

Ушбу рухсатномага мувофиқ Air India авиакомпанияси Ўзбекистонга  Деҳли – Тошкент – Деҳли йўналишида мунтазам парвозларни амалга оширади.

Авиакомпания парвозларни Airbus 320-214 ва Airbus 320-251N ҳаво кемаларида бажаради.