Деҳқонободдаги ваҳимали кўприк масъуллар томонидан фойдаланишга яроқли деб топилди

Деҳқонободдаги ваҳимали кўприк масъуллар томонидан фойдаланишга яроқли деб топилди

Телеграм каналларида “Деҳқонобод тумани, Сарчашма маҳалласи Дуоб қишлоғидаги кўприк жуда абгор аҳволда. Ҳар куни бу ердан юзлаб аҳоли фойдаланади. Ўқувчилар ҳам ўтади. Туман мутасаддиларидан кўприк таъмирига ёрдам беришларини сўраймиз...” дея изоҳ берилган сурат эълон қилинган эди.

Мазкур ҳолат туман ҳокими ўринбосари Шердил Эргашев, туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Жовли Ҳимматовлар иштирокида ўрганиб чиқилди, дея хабар берди туман ҳокимлиги Ахборот хизмати.  

Воқеа жойида бўлган масъулларнинг айтишича, мазкур кўприк кўриниши жиҳатидан ваҳимали бўлса-да, аҳоли фойдаланиши учун яроқли.  

“Шунга қарамасдан, биз албатта бу кўприкни таъмирлаш чораларини кўряпмиз. Кўприк дастурга тушмагани боис, кўприкни саховатпеша тадбиркор кўмагида таъмиралашни режалаштиряпмиз”, — деган туман Ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Жовли Ҳимматов.