Декабрда Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга расмий ташрифи режалаштирилмоқда

Декабрда Мирзиёевнинг Жанубий Кореяга расмий ташрифи режалаштирилмоқда

Бундан Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг Ўзбекистон раҳбарига йўллаган қутловидан маълум бўлди. 

“Сиз ва рафиқангиз билан жорий йил декабрь ойида Кореяда учрашишимни орзиқиб кутмоқдаман”, - дейилади Мун Чжэ Иннинг Мирзиёевнинг лавозимига қайта сайлангани муносабати билан йўллаган табригида.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин 2019 йил апрелида давлат ташрифи билан Ўзбекистонда бўлган эди. Унга қадар 2017 йил ноябрида Шавкат Мирзиёев у ерга сафар қилган эди.