Мельбурн шаҳрида давом этаётган “Катта Дубулға” туркумидаги Австралия Очиқ чемпионати ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.
Бугун Денис турнирнинг 3-раундида мусобақанинг 30-тартиб рақами остида сараланга испаниялик Пабло Каррено-Бустога қарши кортга чиқиб, беш сетда рақибини мағлубиятга учратди: 6/4, 4/6, 6/4, 4/6, 6/2.
Учрашув 3 соат 27 дақиқа давом этди. 30 ёшли Денис Истомин баҳс давомида 16 марта «эйс»ни амалга оширган бўлса, 2 марта қўшхатога йўл қўйди, 51 марта узоқ давом этган очколарни ютиб олди, 53 марта зарурати бўлмаган хатоларни қайд этди ва 5 марта рақиб геймини ютиб олишга (брейк) муваффақ бўлди. 3та брейк, 2та «эйс»ни амалга ошириб, 62та зарурати бўлмаган хатоларга йўл қўйди.
Денис Истомин биринчи даврада хорватиялик Иван Додични 4 сетда – 6:1, 6:4, 3:6, 7:5 ҳисобида мағлубиятга учратган эди. Иккинчи даврада эса Ўзбекистон вакили дунёнинг 2-ракеткаси Новак Жоковични сенсацион тарзда таслим қилганди.
Энди Дениснинг кейинги босқичдаги рақиби Григор Димитров (15-ракетка) ва Ришар Гаске (18-ракетка) ўйинида аниқланади.