Деновда қўшни қизчага уйқу дори бериб, қулоғидаги зиракни ечиб олган фуқаро қўлга олинди

Деновда қўшни қизчага уйқу дори бериб, қулоғидаги зиракни ечиб олган фуқаро қўлга олинди

25 май куни соат 09:30 ларда Денов туманининг «Водий» маҳалласида ижарада яшовчи, тумандаги мактаб ўқувчиси, вояга етмаган, М.Азиза, кўчада ўйнаб юрган қўшниси, вояга етмаган, 4 яшар Л.Муҳаррамхонни кўриб, уни яшаш уйига олиб кириб, унга 4 дона уйқу таблеткаларини ярим пиёла сувга эритиб бериб, Л.Муҳаррамхонни ухлаб қолганлигидан фойдаланиб, унинг қулоғида бўлган 1 жуфт 700.000 (етти юз минг) сўмлик тилла сирғаларини ечиб олганлиги аниқланган.

26 май куни вояга етмаган М.Азизага нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисм билан жиноят иши қўзғатилган.