Деновдаги савдо марказида портлаш юз берди. 9 киши жароҳат олгани айтилмоқда

Деновдаги савдо марказида портлаш юз берди. 9 киши жароҳат олгани айтилмоқда

Қайд этилишича, 2021 йил 7 декабрь куни соат 03:57да Денов шаҳри Мустақиллик кўчасида жойлашган икки қаватли “Инденим” савдо мажмуаси биносида чақнаш содир бўлган. Чақнаш натижасида савдо мажмуаси биноси деворлари қулаб тушган. 

Ёнғин-қутқарув бўлинмалари соат 04:02да воқеа жойига етиб бориб, чақнаш натижасида содир бўлган ёнғинни соат 04:25да ўчирган.

Чақнаш натижасида 9 нафар фуқаро тан жароҳати олган бўлиб, улар шаҳар шифохонасига ётқизилган. 
  
Ҳодиса жойига Ўзбекистон бош вазири биринчи ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси сафарбар этилган.
   
Ҳукумат комиссияси таркибига ИИВ, ФВВ, Миллий Гвардия, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа идоралар вакиллари киритилган. 
   
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.