Депутат Феруза Бабашева интим видео можаросидан сўнг депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлди

Депутат Феруза Бабашева интим видео можаросидан сўнг депутатлик дахлсизлигидан маҳрум бўлди

22 ноябрь куни Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг 6-чақириқ 29-сессиясиди депутат Феруза Бабашеванинг масаласи ёпиқ тарзда фақат кенгаш депутатлари иштирокида кўриб чиқилди.

Маълумот учун, аввалроқ Феруза Бабашева иштирокидаки интим видео тарқалганди ҳамда мазкур ҳолат кенг муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Сессияда ушбу масала бўйича кенгашнинг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича комиссияси раиси Дилором Зулёрова сўзга чиқди.

Депутат Феруза Бабашеванинг дахлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги тақдимномаси юзасидан ахбороти эшитилиб, депутатлар томонидан Ф.Бабашева дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди ва унга нисбатан суд тартибида бериладиган маъмурий имтиёзларни қўллашга розилик билдирилди.