Депутатлар олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига янги номзодни маъқуллади

Депутатлар олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига янги номзодни маъқуллади

Қонунчилик палатаси йиғилишида олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига Термиз давлат университети ректори Абдуқодир Тошқулов номзоди кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан Абдуқодир Тошқулов олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимига маъқулланди. Эндиликда у лавозимига бош вазир тақдимоти ва президент фармони асосида киришиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ином Мажидов 2016 йил сентябридан олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, 2017 йил июнидан эса вазир лавозимида фаолият кўрсатмоқда.

Абдуқодир Тошқулов 2016 йил сўнгидаги сайловлар арафасида президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилоятидаги ишончли вакили бўлганди. У 2017 йил сентябрида Термиз давлат университетига ректор бўлган, бир йил ўтиб Қонунчилик палатаси депутати Сенат аъзосига айланганди.