Депутатлар қандай автомобилларда юришади? (видео)

Депутатлар қандай автомобилларда юришади? (видео)

Sputnik Кыргызстан нашри мамлакат парламенти — Юқори Кенгаш (Жогорку Кеңеш) депутатлари ишга қандай машиналарда келишларига қизиқди.

"Қирғизистон парламентининг янги сессияси очилди. Sputnik мухбири икки кун давомида Юқори Кенгаш яқинидаги автотураргоҳда халқ сайлаган депутатларнинг қандай машиналарда ишга келишини ўрганди" деб ёзади Sputnik нашри.

Улар орасида 120 000 доллар турадиган автомобил соҳиби бўлган депутатлар ҳам, қуёшдан заряд оладиган Prius эгалари ҳам бор.

Баъзи парламент аъзолари ишга дўстлари ёки яқинларининг машинасида келганини айтган бўлса, айрим депутатлар автомобилни ўзлари олганини, декларация қилганини таъкидлаган.

Аксарият депутатлар машина нархларини очиқ айтишди. 

Sputnik нашри тасвирга тушган 24 депутатнинг 2017 йил учун декларациясини (2018 йилники ҳали эълон қилинмаган) текшириб чиқди. 2 йил олдин машинаси йўқлигини ёзган депутатлар йўлтанламас автомобилларда келгани маълум бўлди.

Қирғизистон парламенти депутатлари орасида Lexus LX 570 (120 000$) машҳур бўлиб, тасвирга тушган 24 депутатдан 12 нафари шу моделдан фойдаланишган.

Депутатлардан бири таксида келган. Энг арзон машина Сайдулла Нишоновга тегишли бўлиб, у ўзининг Toyota Yaris автомобилини Германиядан 3100 еврога сотиб олган.

Қирғизистон парламентининг аввалги чақириқ депутатлари хизмат машинасидан воз кечишган эди. 

5603