Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Deutsche банк охирги икки йилда Ўзбекистонга 700 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган
23.06.2022 16:26,  
15

Жорий йилнинг 22 июнь куни Deutsche bank вакиллари ва Молия вазирлиги масъуллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда Deutsche bank вакилларидан Бошқарувчи директор, Лондон филиалининг кредитлаш департаменти раҳбари Гонсало Барбон, Инвестиция банклари бошқарувчи директори Алексей Сторчак, Лондон филиалининг кредитлаш департаменти директори Зафар Зоҳидов, Deutsche банкнинг Қозоғистон ва Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Игор Вагнер ва Молия вазири ўринбосари Одилбек Исақов бошчилигида Давлат ички ва ташқи қарзи департаменти директори Қаршибаев Жасур, Макроиқтисодий ва фискал тахлил департаменти директори Зухриддин Ибрагимов иштирок этди.

Учрашувда Иқтисодий ислоҳотлар дастури ва бугунги кундаги иқтисодий масалаларда кўрилаётган чора-тадбирлар хамда Ялпи ички маҳсулот хакида маьлумот берилди.

Шунингдек, бюджет динамикаси ва Давлат қарз сиёсати ва ташқи қарз динамикаси тўғрисида фикрлар билдирилди. Хусусан, миллий валютадаги халқаро облигацияларни келгусида микдорини ошириш ва барчасини Барқарор ривожланиш мақсадларига боғлаб чиқариш хақида айтиб ўтилди.

Deutsche bank томонидан охирги 2 йилда Ўзбекистон Республикаси банклари ва корхоналарига 700 млн доллардан ортиқ кредитлар ажратилган. Шулар жумласидан, Асака банки, "Навоий кон-металлургия комбинати" акциядорлик жамиятига ажратилган хамда Марказий Осиёда илк маротаба "Pepsi" ("International Beverages Tashkent" СП ООО) хусусий компаниясига  Атроф-муҳит, ижтимоий ва бошқарув( ESG) га боғланган кредит ажратилган.

Учрашув якунида Ўзбекистонда Deutsche Банк стратегиясини янгилаш масалалари мухокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан