Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов лавозимидан озод этилди

Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов лавозимидан озод этилди

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур Аҳмедов лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг тегишли қарори имзоланди дея хабар бермоқда Кун.уз.

Қайд этилишича, у бошқа ишга ўтказилган.

Эслатиб ўтамиз, Абдуғофур Аҳмедов 2019 йилнинг сентябр ойи бошларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитага раҳбар бўлганди.

Абдуғофур Аҳмедов муқаддам Давлат хавфсизлик хизмати тизимида ишлаган.