Диний идора дафн маросимидан кейинги маъракаларни ўтказмасликка чақирди — Қозоғистон

Диний идора дафн маросимидан кейинги маъракаларни ўтказмасликка чақирди — Қозоғистон

Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси коронавирус эпидемияси шароитида жаноза намози ва бошқа маросимларни ўтказиш тўғрисида баёнот берди, деб хабар беради Kazinform.

Қозоғистон Мусулмонлари диний бошқармаси фуқароларни жаноза ва бошқа маросимларга қўйиладиган талабларга риоя қилишга ва мамлакатда карантин тадбирларига риоя қилишга чақирмоқда.

Баёнотга кўра, майитни ювиш, кафанлаш, жаноза намозини ўқиш ва дафн этишни санитария-эпидемиологик талабларга мувофиқ ўтказиш;

Жаноза намозида иштирок этувчилар қўл бериб саломлашмаслиги, доимо ниқоб тақиб юриши;

Жаноза намозини узоғи билан 5 дақиқа ичида ўтказиш, дафн маросимидан кейин одамларни дарҳол қайтариш;

Пенсия ёшидаги, соғлиғида муаммо бўлган одамлар ва мактаб ёшидаги болалар дафн маросимига қатнашмаслиги;

Дафн маросимида иштирок этувчилар сони 10 кишидан ошмаслиги;

Жамоат жойларида жаноза намозини ўқимаслик;

Қабртош қўйиш, қабр устига мақбара қуриш каби ишларни тўхтатиб туриш ва қабр бошига белги қўйиш билан чекланиш;

Дафн маросимидан кейин одамларни тўплаб овқат бериш, етти кунлик, қирқ кунлик, бир йиллик каби маъракаларни мамлакатда эпидемиологик вазият тўлиқ барқарорлашмагунча ўтказмаслик тавсия этилади.