Диний материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш шартлари белгиланди

Диний материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш шартлари белгиланди

Вазирлар Маҳкамасининг «Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагиларни назарда тутувчи Диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш ҳамда диншунослик экспертизасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди:

— юридик ёки жисмоний шахслар томонидан диний мазмундаги материалларни тайёрлаш, ушбу материалларни олиб кириш ва тарқатишга қўйиладиган талаблар;

— диншунослик экспертизасини ўтказиш учун ваколатли органга мурожаат қилиш тартиби;

— диншунослик экспертизасини ўтказиш шартлари, муддатлари ва диншунослик экспертизаси хулосасини расмийлаштириш тартиби.