Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Диққат! Академик лицейларга кириш тест синовлари 30 август куни ўтказилади
29.08.2021 13:42,  
39

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг хабар беришича, 2021-2022-ўқув йили учун Академик лицейларга кириш тест синовлари 2021 йил 30 август куни 2 сменада ўтказилади.

Бунда тест синовлари:

1-сменада 08:00 дан 09:40 га қадар;

2-сменада 18:00 дан 19:40 га қадар бўлиб ўтади.

Тест синовлари таълим йўналишига мос 2 та фан ва интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича ўтказилади.

Бунда талабгорларга ҳар бир фандан 20 тадан жами 60 та тест топшириғи ва уларни бажариш учун жавоблар варақасини тўлдириш билан бирга 1 соату 40 дақиқа вақт ажратилади.

Тест синовларида тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 146 балл бўлиб, таълим йўналишига мос фанлар бўйича ҳар бир тўғри жавоб учун 3,1 баллдан (жами 124 балл), интеллектуал қобилият даражаси (IQ) ни аниқлаш бўйича эса 1,1 баллдан (жами 22 балл) берилади.

Талабгорлар тест синовида иштирок этиш учун рухсатномани 29 август куни 09:00 дан бошлаб Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг litsey.edu.uz сайтидан ва академик лицейлардан олишлари мумкин бўлади.

Талабгорлардан тест синови ўтказиладиган ҳудудга белгиланган вақтдан камида 1 соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат ва тест синовида иштирок этиш учун рухсатнома билан келишлари сўралади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан