Диққат эслатма! Талабалар шошилинг

Диққат эслатма! Талабалар шошилинг

Коронавирус инфекциясига қарши эмланган (вакцина олган) барча талабаларга 10 фоиз чегирма берилмоқда.

Республика махсус комиссиясининг қарорига кўра, республикамиздаги олийгоҳларда таҳсил олаётган ҳамда 2021-йил 1-ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган талабаларга 2021/2022-ўқув йили учун белгиланган стипендия қўшилмаган базавий тўлов-контракт суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма (бонус) белгиланган.

Ҳозирда юртимизда фаолият кўрсатаётган барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ва коронавирусга қарши вакцина олган талабаларга бир марталик 10 фоизли чегирма бонуси берилмоқда.

Вакцинани тўлиқ олишга улгурмаган талабалар шошилинг! Чунки 1-ноябрга ҳам саноқли кунлар қолмоқда. 

 Барча тоифадаги талабалар имтиёз билан қамраб олинган!

Азиз талабалар, ваксинани тўлиқ олинг ва тўлов-контракт миқдорингизга 10 фоизли чегирмага эга бўлинг" — дейилади хабарда.