Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Диққат, сенсация: Galaxy S8’ни алдаш йўли топилди (видео)
5.04.2017 19:42,  
2

Яқинда Samsung компанияси Нью-Йоркда ўтказилган матбуот анжуманида Galaxy S8 ҳамда Galaxy S8+ флагман смартфонларини расман тақдим қилганидан хабарингиз бор. Унда кўплаб инновацион технологиялар жорий этилган, деб ёзади Terabayt сайти.

Шулар қаторида алоҳида таъкидланаётган бир жиҳати – бу смартфон ўз эгасининг нафақат бармоқ изи ва кўз пардасини сканерлаши, балки унинг қиёфасини ҳам таниб олиши бўлди. Аммо айни шу жойига келганда, Samsung бир нарсани инобатга олмаган кўринади. Чунки, бу йўл билан ҳимояланган янги флагманларни алдаш йўли топилди!

Гап шундаки, юзни таниш технологияси инсон юзидаги муайян нуқталарнинг жойлашуви орқали ишлайди. Hi-Tech Mail.ru нашри эса, Galaxy S8’ни шу функция орқали алдаш мумкин, деган миш-мишларни синаб кўрди ва… Яхшиси, буёғини қуйидаги видеолавҳада ўзингиз кўриб олинг:

Кўриб турганингиздек, янги смартфонлар эгалари ўзларининг севимли девайсларини блоклаш учун бошқа усуллардан фойдаланганлари маъқул экан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан