Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Диёр Имомхўжаев: "Рўзиқул Бердиевда ҳамма ҳам билавермайдиган яна бир карта бор"
25.04.2022 09:10,  
214

ПФЛ бош директори Диёр Имомхўжаев Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этаётган Қаршининг «Насаф» клуби ҳақида фикр билдирди.

«Насаф» мухлисларнинг ёқимтой жамоасига айланганига анча бўлди. Юлдуз бўлмаган футболчилар билан «Насаф» республиканинг исталган жамоасидан ёрқинроқ ўйнай олади, ҳаммага бош оғриқ. Ўз тарбияланувчиларига суяниб ОФК кубогининг финалига қадар ҳам шу жамоа етиб борди. Бир йўл ўтиб яна ўша футболчилар билан Қатар чемпионлари-ю, Саудия етакчиларини қийнаяпти.

Рўзиқул Бердиевда ҳамма ҳам билавермайдиган яна бир карта бор: Илнур Сибагатулин. 2013 йилдан буён Насаф тизимида ишлаб келаётган бу мутахассис 44 ёшда. Футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги учун айнан у жавобгар.

Илнурнинг ютуғи шундаки, у енгил атлетикадан чиққан. Афсуски, кўплаб мураббийларимиз мана шу соҳа мутахассисларининг футболга бера оладиган фойдасини илғамайди. Енгил атлетика мутахассислари жисмоний тайёргарликни маромида ушлаб туришдан ташқари, бизнинг футбол энг оқсаётган бир йўналишга ҳам эътибор қаратади. Спортчининг тикланишидан тортиб, унинг формага босқичма-босқич кириб боришига қадар бу жуда муҳим омил. Европалик, америкалик футболчиларнинг энг катта сири ҳам шунда. Бердиев эса буни яхши тушуна олган ва айтиш керакки, танловда адашмаган.

Биздаги маълумотга кўра, Илнурнинг аёли Албина Сибагатулина Ўзбекистон енгил атлетика федерациясида қисқа масофага югурувчилар учун катта мураббий. Табиийки, у соҳадаги барча янгиликлардан ўз вақтида хабардор. Бунинг самараси ўлароқ, «Насаф» ҳам жисмоний тайёргарлик жараёнида янгиликка интилаверади" , - деб ёзади Диёр Имомхўжаев.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан