Доимий очлик ҳисси қайси хавфли касаллик аломати?

Доимий очлик ҳисси қайси хавфли касаллик аломати?

Доимий очлик ҳисси қанд касаллиги ривожланаётганидан дарак бериши мумкин. Бу ҳақда Express нашри хабар қилмоқда.

Британиялик олим Мэтью Кейпхорннинг сўзларига кўра, агар инсон таом истеъмол қилгандан сўнг очлик ҳиссини сезишда давом этса, шифокорга мурожаат қилиш лозим.

У кечки овқатга алоҳида эътибор қаратиш кераклигини тушунтирди. Агар тўйимли таом истеъмол қилинса, очлик ҳисси овқатланишдан сўнг олти соат ичида пайдо бўлмаслиги керак.

Уйқуга ётишдан олдин тамадди қилгингиз келса, бу ҳам хавотирли аломат. Чунки уйқудан олдинги иштаҳа метаболик бузилишлар ёки қондаги сахар миқдори ошишининг яна бир муҳим белгиларидан ҳисобланади.

5432