Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Дока ниқоб қандай материалдан, неча қават қилиб тикилган бўлиши керак?
2.04.2020 13:37,  
765

АОКА ҳузуридаги штабда Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Атабеков иштирокида брифинг ўтказилди. 

— Дока ниқоб қандай материалдан, неччи қават қилиб тикилган ёки ясалган бўлиши керак?

— Тиббий ниқобларни  ишлаб чиқаришда  белгиланган Давлат стандарти амал қилинади.
Маскалар ҳимоя даражасига қараб, 2 турга бўлинади:  эпидемиялар ва пандемияларда инфекцияни тарқалишини камайтириш учун ишлатиладиган дока ниқоблар. 

Ушбу ниқоблар ўзига нам тортмайдиган материаллардан тайёрланиши  ва 2 соатдан ортиқ ҳамда кўп маротаба ишлатилиши мумкин эмас, чунки ундан ортиқ ишлатилса маскалар орқали касалликни юқтириб олиш мумкин.

2-турдаги маскалар – булар респираторлардир. Респираторлар кўп маротаба ишлатилиши мумкин ва бунда ишлаб чиқарувчи томонидан қўйилган ишлатиш муддатига риоя қилиш мақсадга мувофиқдир.

Бугунги кунда кўчаларда ҳар хил турдаги ва аэрозолларни ўзида ушлаб қолмайдиган номаълум материалдан тайёрланган маскалардан фойдаланиш ҳолатларини кўраяпмиз. Бундай ҳолатлар асосан ёшларимиз орасида кузатилмоқда.

Сифати кафолатланмаган бундай шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш — инфекциянинг юқиши ва кенг тарқалишига замин яратади.

Коронавирус инфекцияси юқиб қолишининг олдини олишда фақат дорихоналарда реализация қилинаётган маскалардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан