Доллар курси қаторасига иккинчи кун пасайди

Доллар курси қаторасига иккинчи кун пасайди

Марказий банк 31 майдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

Унга кўра АҚШ долларининг расмий курси -8,38 сўмга арзонлаб, 10 580,65 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам (-18,68) тушиб, 12 893,26 сўм бўлди.

Бир Россия рубли -0,26 сўмга пасайиб, 143,88 сўмни ташкил этди.