«Сквер»да дрифт қилаётган учар ким? (видео)

«Сквер»да дрифт қилаётган учар ким? (видео)

Ижтимоий тармоқларда Амир Темур хиёбонидаги айланма йўлда кимлиги аниқ айтилмаган шахсларнинг катта тезликда автомобиль ҳайдаб, турли манёрларни бажаргани видеоси тарқалди.

Соат кечки 23:00 далиги айтилаётган видеосда йўл-патрул хизмати ходимлари айланма йўлга кириш жойларини ёпиб, машиналарни ўтказмаётганини кўриш мумкин.

Кўпчилик бу учарнинг россиялик таниқли автоблогер Эрик Давидич бўлиши мумкинлигини айтмоқда.

"Бундай эркинлик, йўлтўсарлик фақат Президентга нисбатан қўлланиларди, шекилли? ДАН ходимларининг йўлни тўсиб, халқни тўхтатиб қўйиб, бу нотаниш кимсага бунча эркинлик беришига нима ҳақи бор?" деб ёзади тармоқ фойдаланувчиларидан бири.

Аввалроқ Президент Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров автоблогер Эрик Давидичга Maybach 900 ва Mercedes AMG GT 4 топиб берганини ёзгандик.

2497