ДТМ Ботаника боғида ўтказилган тест синовларидаги қоида бузилиши юзасидан изоҳ берди

ДТМ Ботаника боғида ўтказилган тест синовларидаги қоида бузилиши юзасидан изоҳ берди

Бугун, 17 август куни Ботаника боғида бўлиб ўтаётган тест синовлари Астрахан давлат техника университетининг Тошкент вилоятидаги филиалига кириш учун ўтказилаётган бўлиб, мазкур имтиҳон филиалнинг ўзи томонидан ташкил этилиб, ўтказилмоқда.

Қайд этилишича, мазкур имтиҳоннинг Давлат тест марказига ёки Ўзбекистон Республикасидаги давлат олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларига ҳеч қандай алоқаси йўқ.

2021 йил 17 август куни Давлат тест маркази томонидан ҳеч қандай имтиҳон ўтказилиши белгиланмаганлиги маълум қилинди.