ДТМ коронавирусга чалинган абитуриентларга мурожаат билан чиқди

ДТМ коронавирусга чалинган абитуриентларга мурожаат билан чиқди

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 14 кун ичида коронавирусга чалиниб, тўлиқ соғайган абитуриентларга қайта тест синови ташкил этилади. Бу ҳақда ДТМ хабар берди.

Мазкур тест синовида иштирок этиш учун абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари юқоридаги ариза шаклини тўлдириб, 16 августга қадар [email protected] электрон почта манзилига юборишлари керак.

Бунда ариза билан бирга паспорт нусхаси, «Абитуриент рухсатномаси» ва абитуриент коронавирусга чалингани тўғрисидаги маълумотнома илова қилиниши лозим.