ДТМ марказий биносида электр узилишлари бўлмоқда. ОТМларга онлайн қабулда техник муаммолар бўлиши мумкин

ДТМ марказий биносида электр узилишлари бўлмоқда. ОТМларга онлайн қабулда техник муаммолар бўлиши мумкин

Давлат тест маркази ташкилот жойлашган Юнусобод туманида электр энергиясида узилишлар бўлаётгани сабаб абитуриентлар онлайн ҳужжат топширишда муаммога учраши мумкинлигидан огоҳлантирди.

“Ноқулайликлар учун узр сўраймиз”, – дейилади марказ ахборотида.

ОТМларга онлайн ҳужжат топшириш 20 июндан бошланган. Лекин ҳозирга қадар ҳужжат топшириш жараёнлари суст кетяпти. 10 июль соат 18:00 ҳолатига кўра, 206 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Қабул 22 июлгача давом этади.

Бу йил 1,6 млн абитуриент ҳужжат топшириши прогноз қилинганди. Қабулнинг секин бораётганига квотанинг тиллар кесимида тасдиқланиши кечиккани ҳам таъсир қилган бўлиши мумкин.  

Энди электр энергияси узилишлари сабабли ҳужжатлар топширишда узилишлар бўлиши ва жараёнлар кечикиши мумкин.