Дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этди

Дубляж устаси Санжар Саъдуллаев вафот этди

Замонавий «дубляж қироли», ўзининг ширали овози билан киномухлислар меҳрини қозонган Санжар Саъдуллаев 67 ёшида вафот этди.

Санжар Саъдуллаев Тошкент Давлат театр ва санъат олийгоҳининг «Драма ва кино актёри» бўлимини тамомлаган.

Дубляждаги фаолияти давомида кўплаб Болливуд ва Ҳолливуд юлдузлари, Туркия ва Корея сериалларидаги актёрларни «ўзбекча гапиртирган».ижодий фаолияти давомида юзлаб кино, ҳужжатли фильм ва сериалларга овоз берган.

Sof.uz таҳририяти марҳумнинг яқинлари ва дўстларига ҳамдардлик билдиради.